Конституциявий судга мурожаат


Фуқаролар ва юридик шахслар диққатига!

“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери, Олий Мажлис Сенатининг Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи, Олий Мажлис Сенати аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Олий хўжалик судининг раиси ва Бош прокурори Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга. Масала Конституциявий суднинг камида уч судьяси ташаббуси билан ҳам киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига келиб тушган барча мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади.