Конституциявий суд Қарорлари


Конституциявий суд конституциявийлиги шубҳа туғдирган кўриб чиқилаётган аниқ масалалар юзасидангина тўхтамга келади.

Конституциявий суд норматив ҳужжатнинг конституциявийлигини текшириб, бир вақтнинг ўзида текширилган норматив ҳужжатга асосланган ёхуд унинг қоидаларини такрорлайдиган норматив ҳужжатлар хусусида ҳам, гарчи Конституциявий суд қараб чиқиши учун киритилган масалада улар хусусида сўз юритилмаган бўлса-да, тўхтамга келиши мумкин.

Конституциявий суднинг тўхтами очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Судья овоз беришда бетараф қолишга ёки қатнашмасликка ҳақли эмас. Мажлисда қатнашаётган судьяларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берган бўлса, Конституциявий суднинг тўхтами қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиниб қолган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Конституциявий суднинг тўхтамига қўшилмаган Конституциявий суднинг судьяси ўз фикрини ёзма тарзда баён қилиш ва уни Конституциявий суд мажлиси баёнига қўшиб қўйишга ҳақлидир.

Давлатлараро шартноманинг ва норматив ҳужжатнинг конституциявийлиги юзасидан кўриб чиқилган ишнинг моҳияти бўйича Конституциявий суднинг тўхтами қарор деб аталади. Қарорлар Конституциявий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади. Бошқа ҳолларда Конституциявий суднинг тўхтами хулоса деб аталади ёки бошқача шаклда ҳам бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарорлари, хулосалари ва бошқа тўхтамлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Конституциявий суднинг тўхтами у матбуотда эълон қилинган пайтидан кучга киради.

Конституциявий суднинг тўхтами қатъий ва унинг устидан шикоятга ўрин бўлмайди.

Конституциявий суднинг тўхтами унинг ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда қайтадан кўриб чиқилиши мумкин:

тўхтам қабул қилинган пайтда Конституциявий судга номаълум бўлган янги муҳим ҳолатлар очилса;

тўхтам қабул қилинишига асос бўлган конституциявий норма ўзгарган бўлса;

Конституциявий суд тўхтам белгиланган иш юритиш тартибини бузган ҳолда қабул қилинган деб топса.

Конституциявий суд тўхтамларининг матни билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси орқали ҳам танишиш мумкин.



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан қабул қилинган қарорлар рўйхати

Сурхондарё вилояти ҳокимининг 1996 йил 15 августдаги 164-рақамли фармойишининг Конституцияга мослигини текшириш тўғрисидаги иш бўйича 1997 йил 25 февралдаги қарор

Хоразм вилояти ҳокимлигининг 1996 йил 11 ноябрдаги 275-рақамли қарори билан қабул қилинган “Вилоят ҳудудида бадиий жамоалар концерт гастрол фаолиятини ҳамда якка ижрочиларнинг тўй ва маросимларда бадиий хизмат кўрсатишларини тартибга солиш мақсадида давлат рухсатномаси (лицензия) бериш ҳамда маданий хизмат бюроси тўғрисида” Низомнинг 2.7-банди Конституцияга мослигини текшириш тўғрисидаги иш бўйича 1997 йил 25 февралдаги қарор

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 августдаги 394-сон қарори билан тасдиқланган “Педагог ходимлар билан меҳнат шартномалари тузишнинг контракт шакли тўғрисидаги Низом”нинг конституциявийлигини текшириш ҳақидаги иш бўйича 1997 йил 17 июндаги қарор

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган “Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар” умумий қисми иккинчи хатбошисининг конституциявийлигини текшириш тўғрисидаги иш бўйича 1997 йил 17 июндаги қарор

Хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварағидан пул маблағларини ўчириш навбатини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида 1998 йил 16 январдаги қарор

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 118-моддасини қўлланишнинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги иш бўйича 1998 йил 16 январдаги қарор

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 17-банди бешинчи қисмининг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги иш бўйича 1998 йил 26 февралдаги қарор

Иккинчи жаҳон уруши ногиронларига ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи учун боқувчисини йўқотганлик муносабати билан нафақа олаётган оилаларга уй-жой майдони ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашда имтиёзлар беришни тартибга солувчи айрим ҳуқуқий нормаларнинг Конституцияга қанчалик мослигини текшириш тўғрисидаги иш бўйича 1998 йил 26 февралдаги қарор

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини Олий Мажлис муҳокамасига киритиш ҳақида 1998 йил 16 июндаги қарор

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 4-моддасининг биринчи бандини шарҳлаш ҳақида 1998 йил 29 сентябрдаги қарор

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини Олий Мажлисга кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳақида 2000 йил 12 апрелдаги қарор

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига шарҳ бериш ҳақида 2000 йил 5 июлдаги қарор

1997 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги “Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг Конституцияга мослиги ҳақидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида 2001 йил 6 февралдаги ажрим

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 53, 54-моддалари билан 257-моддаси ўртасидаги номувофиқликни бартараф этиш тўғрисида таклиф киритиш ҳақида 2001 йил 12 июндаги тўхтам

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 16-моддасининг иккинчи қисмини шарҳлаш тўғрисида 2001 йил 9 августдаги тўхтам

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасини шарҳлаш тўғрисида 2001 йил 10 октябрдаги ажрим

Республика йўл жамғармасига адвокатлар бюролари маблағлар ажратишлари лозимлиги ёки лозим эмаслиги тўғрисида шарҳ бериш ҳақида 2001 йил 30 ноябрдаги ажрим

“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддаси тўртинчи қисмини шарҳлаш тўғрисида 2002 йил 10 апрелдаги қарор

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари нормаларини бир-бирига мувофиқлаштириш тўғрисидаги таклифни Олий Мажлисга тақдим этиш ҳақида 2002 йил 30 октябрдаги қарор

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128-моддаси тўртинчи қисмининг ўзбек ва рус тили матнларидаги номувофиқликни бартараф этиш тўғрисидаги таклифни Олий Мажлисга тақдим этиш ҳақида 2002 йил 14 ноябрдаги қарор

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этиш тўғрисида 2003 йил 1 июлдаги қарор

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини Олий Мажлисга тақдим этиш ҳақида 2003 йил 4 ноябрдаги қарор

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 36-моддасининг иккинчи қисмидаги номувофиқликни бартараф этиш таклифини Олий Мажлисга тақдим этиш ҳақида 2004 йил 27 февралдаги қарор

Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги Қонуни 1-моддаси учинчи қисмининг ўзбек ва рус тили матнларидаги номувофиқликни бартараф этиш тўғрисидаги таклифни Олий Мажлисга тақдим этиш ҳақида 2004 йил 20 июлдаги қарор

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисмини ва “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг бешинчи қисмини шарҳлаш ҳақида 2006 йил 7 февралдаги қарор

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 31-моддасининг иккинчи қисмини шарҳлаш ҳақида 2006 йил 2 майдаги қарор

“Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмини шарҳлаш ҳақида 2006 йил 20 ноябрдаги қарор

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 74-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида 2007 йил 17 январдаги қарор

“Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 192-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида 2008 йил 15 октябрдаги қарор

“Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбекча матнига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида 2009 йил 5 февралдаги қарор

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 21-моддаси биринчи қисмининг 2-бандини шарҳлаш ҳақида 2014 йил 22 апрелдаги қарор