Тошкент давлат юридик университетининг талабалари билан учрашув

Сана: 20.05.2015

Тошкент давлат юридик университетининг талабалари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Тошкент давлат юридик университетининг талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Конституциявий суднинг судьяси У.Бозоров Конституциявий суднинг фаолияти, хусусан ташкил этилиш тартиби, судьяларнинг ҳуқуқий мақоми, суднинг ваколатлари, конституциявий суд иш юритувининг асосий тамойилари тўғрисида батафсил гапириб ўтди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бориши ва натижалари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. 

 “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига алоҳида урғу берилди.