“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди” ҳужжатлар тўплами нашрдан чиқди

Сана: 05.10.2015

“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди” ҳужжатлар тўплами нашрдан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз) баён этилган ҳужжатлар тўплами нашрдан чиқди. Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддалари, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясининг шаъни тўғрисидаги кодекс, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг девони тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чииш тартиби тўғрисидагиги низом ўрин олди.