СУД ТАРКИБИ 


Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлиснинг Сенати томонидан суд раиси, раис ўринбосари ва Қорақалпоғистон Республикасидан сайланадиган судьяни қўшган ҳолда Конституциявий суднинг беш аъзосидан иборат таркибда сайланади.

Конституциявий суднинг ҳар бир судьяси якка тартибда сайланади. Олий Мажлис Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини олган шахс сайланган ҳисобланади.

Конституциявий суд таркибидан камида тўрт киши сайланган тақдирда суд ўз фаолиятини бошлашга ҳақлидир.

 

Сиёсат ва ҳуқуқ соҳаси мутахассислари бўлган, юксак маънавий фазилатли ва зарур малакали ўттиз ёшдан кичик бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Конституциявий суднинг судьяси этиб сайланиши мумкин.

Конституциявий суднинг судьяларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий малака ёки Биринчи малака даражалари берилади.

 

Раис

Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоев

Раис ўринбосари

Бўритош Мустафоев

Судья

Узоқ Бозоров

Судья

Рашитжон Ҳамитович Қодиров

Судья

Генжемурат Пиржанов

Судья

Фотима Усмоновна Хусанова

Судья

лавозим вакант


 



Бахтиёр Шамсутдинович МИРБОБОЕВ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси

 

1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек.
1969 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини “ҳуқуқшунослик” мутахассислиги бўйича тугатган.

 

 

1968-1982 йй.

Тошкент давлат университетининг катта лаборанти; ЎзССР Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими, катта илмий ходими

 

1982-1994 йй.

Тошкент давлат юридик институтининг катта ўқитувчиси, доценти, декани, проректори

 

1994-1998 йй.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

 

1998-2004 йй.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари

 

2004-2004 йй.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

 

2004-2014 йй.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари (2009 йилда қайта сайланган)

 

2014 йил 29 августдан

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси

 

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист.

Биринчи малака даражали судья.

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси.

"Меҳнат шухрати" ордени билан тақдирланган.

Юридик фанлар номзоди, доцент.

Давлат қурилиши ва конституционализм масалалари бўйича бир қатор рисола ва мақолалар муаллифи.
Оилали. Икки фарзанднинг отаси.

 

 



Бўритош МУСТАФОЕВ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари

 

1949 йилда Самарқанд вилояти, Хатирчи туманида туғилган. Миллати ўзбек.
1971 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини “ҳуқуқшунослик” мутахассислиги бўйича тугатган.

 

 

1971-1976 йй.

Самарқанд вилоят прокуратураси бўлим прокурори, Нарпай туман прокуратурасининг терговчиси

 

1976-1978 йй.

Самарқанд вилояти Оқтош шаҳар суди судьяси

 

1978-1985 йй.

Жомбой туман прокурори, Самарқанд вилоят прокурорининг ўринбосари, биринчи ўринбосари

 

1985-1989 йй.

Андижон вилоят прокурори

 

1989-1993 йй.

Ўзбекистон Республикаси прокурорининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси прокурори

 

1993-1998 йй.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

 

1998-2000 йй.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари

 

2000-2002 йй.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

 

2002-2004 йй.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси

 

2004-2005 йй.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси

 

2005-2006 йй.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги

 

2006-2014 йй.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси (2011 йилда қайта сайланган)

 

2014 йил 29 августдан

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари

 

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист.

II даражали “Шон-шараф” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

Олий малака даражали судья.

1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси.
Оилали. Олти фарзанднинг отаси.

 

 


 

 

 

Узоқ БОЗОРОВ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

 

1941 йилда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Бешкент қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек.

1969 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини “ҳуқуқшунослик” мутахассислиги бўйича тугатган.

 

 

1969-1975 йй.

Қарши шаҳар прокуратурасининг иш ўрганувчиси; ЎзССР Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими, аспиранти, катта илмий ходими

 

1975-1999 йй.

Тошкент давлат юридик институтининг катта ўқитувчиси, доценти, декан ўринбосари, кафедра мудири, декани

 

1999-2000 йй.

Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази директори

 

2000 йилдан

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси (2005, 2010 ва 2015 йилларда қайта сайланган)

 

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист.

Биринчи малака даражали судья.

Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Юридик фанлар номзоди, доцент.

Экология ва конституциявий ҳуқуқ масалалари бўйича бир қатор рисола ва мақолалар муаллифи.

Оилали. Тўрт фарзанднинг отаси.

 

 


 

 

Рашитжон Хамидович КАДИРОВ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

 

1952 йилда Наманган вилоятида туғилган. Миллати ўзбек.

1974 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини “ҳуқуқшунослик” мутахассислиги бўйича тугатган.

 

 

1974-1975 йй.

Андижон вилоят прокуратурасининг терговчиси

 

1975-1993 йй.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ходими

 

1993-2000 йй.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

 

2000-2015 йй.

Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори

 

2015 йилдан

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

 

“Шуҳрат” медали, “II-даражали Шон-шараф” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси.

Юридик фанлар номзоди.

Оилали. Уч фарзанднинг отаси.

 

 


 

 

 

 

 

Генжемурат ПИРЖАНОВ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

 

1957 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли туманида туғилган. Миллати қорақалпоқ.

1983 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини “ҳуқуқшунослик” мутахассислиги бўйича тугатган.

 

 

1983-1984  йй.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходими

 

1984-1985 йй.

Қорақалпоғистон Республикаси  Адвокатлар ҳайъати раёсатининг стажер-адвокат, адвокати

 

1985-1989 йй.

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани юридик маслаҳатхонасининг мудири

 

1989-1990 йй.

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани партия қўмитасининг йўриқчиси

 

1990-1995 йй.

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани судининг раиси

 

1995-1995 йй.

Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг аъзоси

 

1995 йилдан

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси (2000, 2005, 2010 ва 2015 йилларда қайта сайланган)

 

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист.

Биринчи малака даражали судья.

Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Оилали. Тўрт фарзанднинг отаси.

  

 


 

 

 

 

 

Фотима Усмоновна ХУСАНОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

 

1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек.

1982 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини “ҳуқуқшунослик” мутахассислиги бўйича тугатган.

 

1976-1986 йй.

Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг суд мажлиси котиби, суд ижрочиси

 

1986-1995 йй.

Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг судьяси

 

1995-2001 йй.

Тошкент шаҳар судининг судьяси

 

2001-2010 йй

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси

 

2011 йилдан

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси (2016 йилда қайта сайланган)

 

Иккинчи малака даражали судья.

Икки фарзанднинг онаси.