ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ-МАСЛАҲАТЛАШУВ КЕНГАШ

 

Конституциявий суднинг судьяларига илмий-маслаҳатлашув ёрдами кўрсатиш, Конституциявий суд ўз вазифаларини амалга ошириши билан боғлиқ айрим муаммоларни илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш, унинг юридик илмий муассасалар, амалиётчи юристлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун Конституциявий суд ҳузурида Илмий-маслаҳатлашув кенгаши тузилади.

Илмий-маслаҳатлашув кенгаши Конституциявий суд томонидан тузилади. Кенгаш аъзолари сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислардан иборат бўлади. Кенгаш жамоатчилик асосида ишлайди.

Илмий-маслаҳатлашув кенгаши раис, раис ўринбосари, илмий котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат бўлади.